ДЕҲҚОНОБОД МФЙ: РАВОН ЙЎЛЛАР-ОБОД МАНЗИЛЛАР

×

 2022-12-24 09:59:41    321

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда қишлоқлар ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, халқимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда ҳаёт кечиришини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 Ислоҳотлар натижасида қишлоқ жойларда кўплаб замонавий ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва сервис корхоналари, таълим вал тиббиёт муассасалари бунёд этилмоқда. Коммуникация тармоқлари бугунги кун талаблари даражасида янгиланмоқда. Қишлоқларимизда наъмунавий лойиҳалар асосида барча шарт-шароит ва имкониятларга эга уй-жойлар қурилиб, аҳолига имтиёзли ипотека кредитлари асосида берилиши аҳоли турмуш даражасининг юксалишига хизмат қилмоқда.

Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз фаровон бўлади, деган эзгу мақсад йўлида олиб борилаётган бундай кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида бугун қишлоқлар шаҳар билан бўйлашмоқда. Шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги тафовут тобора йўқолиб бормоқда. Жорий йилда бу борадаги ишлар яна ҳам кенг миқёсда давом этаётир.

"Деҳқонобод" маҳалласи фуқаролари томонидан ички кўчаларни шағаллаштириш юзасидан мурожаат қилинган эди.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарорига мувофиқ, ички кўчалар шағалаштирилди.

– Кўчамизнинг носозлиги нафақат машиналарнинг, балки аҳолининг ҳам ҳаракатланишида, қолаверса, ёғин-сочинли кунларда айниқса, болаларимизнинг мактабга боришида қийинчилик туғдираётган эди, – дейди мазкур кўчада яшовчи фуқаро Қобилжон Зокиров . – Туманимиз раҳбарлари саъй-ҳаракатлари натижасида кўчамиз қайта таъмирланди. Бу эса кўчамизда яшовчи фуқароларнинг кайфиятини кўтармоқда.

Дарҳақиқат, йўллар элларни-элларга, манзилларни-манзилларга туташтирувчи муҳим воситадир. Давлатимиз томонидан йўл қурилиши соҳасига қаратилаётган жиддий эътибор ҳудудларни ободонлаштириш, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади, албатта.

Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб