"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси зоҳидонликлар орзусини амалга оширмоқда
2022-12-23 14:14:29 286
Юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида аҳоли вакиллари ўз маҳалласида инфратузилмаларни яхшилаш, мактабларни таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда бошқа ташаббусли лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг бир қисмини тақсимлашда фаол иштирок этишмоқда.
Риштон туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти.
Тумандаги Зоҳидон маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳанинг жорий йилдаги иккинчи мавсумида фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Маҳалладаги таббий газга муҳтож эди маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган муаммога ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, ҳудуддаги таббий газ билн таъминлаш юзасидан билдирилган ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди.
Айни кунларда маҳаллага таббий газ олиб келиш ишлари олиб борилмоқда. Зоҳидон МФЙ Зоҳидон кўчасига 4,5 км масофага газ тармоғи тортиб келинади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси