Саховат – халқимизнинг улуғвор қадриятларидан биридир

×

 2022-12-23 09:07:20    248

PDF юклаш
Чоп этиш


????Бугун юртимизда олиб борилаётган жараёнлар ўзгача. Муаммолар бартараф этилмоқда, четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-мурувват, саховат қўллари узатилмоқда. Беморларнинг ҳол-аҳволи сўралмоқда. Ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб берилмоқда. Юртимиздаги ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда яшовчи ёлғиз кексалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотганла ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларнинг дуосини олиш, ногиронлиги бўлган фуқароларга, ёрдамга муҳтожлар холидан хабар олиб, уларга кўмак бериш азалий қадриятларимиздандир. 
Бу қадриятларимиз “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да янгича мазмун касб этмоқда.
✍ Хусусан, Чубурғон МФЙ ходимлари томонидан якка ёлғизлар, ногиронлиги бўлган кексалар ҳамда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларни кириб келаётган янги 2023 йил билан табриклаб, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хомийларнинг совғалари топширилди.
✳️ Нуронийларимиз тинчлик замонда яшаётганимизга шукроналар айтишиб бундай саховатли ишлар  бардавом булишини тилаб дуо қилишди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб