Ҳар бир мурожаат ҳоким назоратида
2022-12-22 13:53:18 268
✍️Бугун Халқ қабулхонасида тумани ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабул жараёнида сектор раҳбарлари ҳам қатнашиб, фуқароларнинг муаммоларини тингладилар.
✍️ Қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жойга эга бўлиш, моддий ёрдам, уй-жой таъмири бўйича, ишга жойлашиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
✍️ Қабулда 30 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан 10 нафарининг масаласи ижобий ҳал этилди. 15 та масала юзасидан ҳуқуқий маслаҳат берилиб, 5 та масала ижрога қаратилди.
✍️ Қабул давомида муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.
Риштон тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси