Эски кўприк ўрнида янгиси барпо этилмоқда бунинг учун 2.5 млрд. сўм маблағ ажратилди
2022-12-22 09:43:12 286
???? “Жаҳонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида шу кунгача кўп йиллик бир муаммо ва ташвишлари мавжуд эди. Бу ҳам бўлса қишлоқдаги эски, яроқсиз ҳолга келиб қолган кўприк масаласи бўлган.
✳️ Маҳалла аҳли шу йилнинг апрел ойида ушбу муаммо юзасидан туман ҳокими қабулида бўлиб, мавжуд вазиятни тушунтиришди. Ҳолатни ўрганиб, масалани ижобий ечишда кўмак сўрашди. Кўп ўтмай, туман раҳбари мурожаат асосида тегишли мутасаддилар билан қишлоққа ташриф буюриб, кўприкнинг ҳолатини кўздан кечирди.
✅ Ушбу мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида берилган кўрсатма-топшириқ ва кўрилган зарурий чора-тадбирлар натижасида эски кўприкни буткул бузиб ташлаб, ўрнига янги, кенг ва мустаҳкамини қуриш ишлари белгиланиб, амалий ишлар бошланиб кетди.
☸️ Айни кунларда “Жаҳонобод” ва “Сухобод” қишлоклари аҳолисини туман маркази билан боғлаб турувчи йулида Катта Фарғона канали устига қиймати 2.5 млрд. сўм бўлган кўприк барпо этилмоқда.
???? - Мана, кенг ва мустаҳкам кўприкка эга бўляпмиз. Қишлоғимизнинг ёшу-қариси шу биргина янги кўприк мисолида бугун юртимиздаги барча ислоҳотлар инсон қадри учун эканлигини ҳис қилиб, шукрона айтишмоқда, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Расулжон Ибрагимов .
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси