“Мурожаатнома”дан кейинги мулоҳазалар: Таълимдаги ислоҳотлар — ҳаётий зарурат
2022-12-21 10:18:13 501
Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва халққа навбатдаги — бешинчи Мурожаатномани йўллади.
Ушбу Мурожаатнома янги Ўзбекистонни яқин йилларда комплекс ривожлантиришнинг устувор жиҳатларини белгилаб бергани билан аҳамиятлидир. Аввало, шуни таъкидлашимиз керакки, Мурожаатномада жамиятимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг барча соҳалари қамраб олинган. Жумладан, унда муҳтарам Президентимиз фан, таълим тизимига тааллуқли бир қатор стратегик йўналишларни белгилаб бердиларки, ундан келиб чиқадиган вазифалар тизимда фаолият олиб бораётган мутахассислардан янгиланаётган жамиятимизнинг таълим сиёсати мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англашни тақозо қилади.
Президентимизнинг Парламентга Мурожаатномасини халқимиз катта қизиқиш билан қарши олди. Унда барча соҳалар каби таълим соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Энг муҳими, таълимнинг барча босқичлари билан боғлиқ устувор вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан, таълим муассасаларида қобилиятли ўқувчилар билан ишлаш алоҳида кўрсаткич сифатида қаралади. Шунингдек, мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилдики, бу ишларни амалга ошириш, аввало, тизимдаги раҳбарлардан замонавий фикрлашни ва хориж амалиётини яхши билишни талаб қилади.
Президентимизнинг ушбу гаплари таълим ислоҳотларида ижтимоий ҳимоя масаласининг акс этишига ёрқин мисол бўла олади, албатта. Умуман, таълимда ижтимоий ҳимоя бизда давлат томонидан кафолатланган эканини ҳам таъкидлаб ўтишимиз керак, назаримда.
Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда, тарихимизнинг янги саҳифасини яратишга қодир халқмиз.
Бу йўлда қандай қийинчилик ва машаққатлар бўлмасин, барчасини мардона енгиб ўтишга тайёрмиз. Тараққиётга – фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади.
Шавкатжон МАДАМИНОВ,
Риштон тумани ХТБ мудири.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси