“Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖнинг Риштон филиалига 3 та янги чиқинди ташиш машинаси топширилди

×

 2022-12-20 09:43:25    232

PDF юклаш
Чоп этиш


Чиқинди у хоҳ қаттиқ, хоҳ маиший ёки қурилиш чиқиндиси бўлсин, тўплаш, ташиш, кўмиш ёки утилизация қилиш, имкони бўлса, қайта ишлашни талаб этади. “Агро Риштон таъмир сервис” масъулияти чекланган жамияти зиммасига ана шундай масъулият юкланган.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган корхонанинг моддий-техник базасини яхшилаш, хизмат кўрсатиш ҳажми ва сифатини янада ошириш мақсадида, бугун МЧЖнинг Риштондаги филиали тасарруфига 3 та янги чиқинди ташиш машинаси топширилди.

Туман ҳокими ўринбосари Н. Орипов корхона масъуллари билан суҳбатда, туманда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш, шу билан бирга, халқимиз учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, ҳудудларда санитария ва экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган устувор вазифаларга алоҳида тўхталди.

-  Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган лизинг асосида корхонамиз учун жами 10 та чиқинди ташиш машинаси харид қилинган бўлса, уларнинг 3 тасини Риштондаги филиалга ажратдик, - дейди “Агро Риштон таъмир сервис” МЧЖ раҳбари Мирзаолим Нурматов. – Инвестицион мажбуриятларимизни тўлиқ бажариш мақсадида, ҳар бири 800 млн. сўмдан баҳоланган бундай махсус ташув транспортларини сотиб олиш давом этиб, 2023 йил бошида Риштон тумани учун яна 2 та чиқинди ташиш машинаси келтирилади. Натижада, туманнинг барча ҳудудлари тўлиқ қамраб олиниб, хизмат кўрсатиш сифати янада оширилади.

Корхона ҳозирда 71 та маҳалла ва юздан зиёд корхона-ташкилотларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб