ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАНИНГ МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ
2022-12-19 10:42:50 271
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Натижада аҳолининг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари аста-секин ўз ечимини топиб, одамлар раҳбарлардан, давлатдан рози бўлиб, орзу – истаклари рўёбга чиқмоқда.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқаролардан келиб тушган ҳар бир масалани ўз вақтида кўриб чиқиш ва ижобий ечим топиш сектор раҳбарларидан алоҳида масъулиятни талаб этади. Бугунги кунда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойилига асосланиб, иш олиб борилмоқда. Фуқародан мурожаат келиб тушдими, унинг ижобий ечими албатта шу ҳудуд аҳолисининг фойдаси учун муҳим ҳисобланади.
Риштон тумани сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда аҳоли билан учрашиб, муаммоларини ҳал этиш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Анҳор буйи” МФЙ Бахтиёр кўчасида яшовчи З.Солиева бир неча кун олдин уйини таъмирлаб бериш бўйича мурожаат қилган эди. Унинг ушбу мурожаати юзасидан ҳомийлар ёрдами билан уйи таъмирланиб, берилди.
- Ҳукуматимиз раҳбарлари томонидан биз каби эҳтиёжманд оилаларга берилаётган ғамхўрликлардан бошим осмонга етди. Менинг мурожаатимни ижобий ҳал қилиб берган раҳбарларга миннатдорчилик билдираман, -дейди З.Солиева.
Туманимизда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси