"Қайрағоч" оилавий шифокорлик пункти 5000 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади

×

 2022-12-17 14:28:18    302

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман марказидан 12 километр олис масофада жойлашган "Қайрағоч" оилавий шифокорлик пункти “Қайрағоч” ва “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи 5000 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Туман ҳокимлиги, Тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидлашди.

Замонавий қиёфага ва барча қулайликларга эга шифокорлик пункти янги биносини барпо этиш ва жиҳозлаш учун 1 млрд. 700 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 25 нафар тиббиёт ходимларининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилган.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Риштон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Усмонов.

-14 та хонадан иборат тиббиёт масканида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли. Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, ижтимоий аптека, гникология, физиотерапия, эмлаш, стерилизация, муолажа хонаси, лаборатория, 2 та кундузги стационар хоналари ҳам мавжуд. Бу ерда турли хасталикларини эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида қатор қулайлик яратилди, - дейди ОШП мудири Мухайёхон  Мирзакаримова.

Янги иш бошлаган оилавий шифокорлик пункти зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб