“Опен бюджет” лойиҳаси доирасида бунёд этилган туман давлат архивининг янги биноси очилиш маросими ўтказилди

×

 2022-12-16 13:48:19    324

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️ Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ва очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бу фуқаролар манфаати ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмлари асосида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш воситасидир.

✍️ Аҳоли Openbudget.uz платформаси орқали маҳалласи, аҳоли пункти ва туманидаги у ёки бу ижтимоий муаммони ҳал этиш бўйича ўз таклифларини фаол билдирмоқда. Энг кўп овоз олган ташаббуслар молиялаштирилиб, аҳоли муаммоларининг манзилли ечим топишига хизмат қилмоқда. Муҳими аҳоли бюджет тақсимотида иштирок этиб, ўзи яшаётган ҳудуддаги муаммони ҳал этиш имконияти яратилди.

Риштон туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қувонарлидир.

Бугун Республика архивлари ичида биринчи бор “Опен бюджет” лойиҳаси доирасида қўлга киритилган 400 млн сўм маблағ эвазига бунёд этилган Риштон туман давлат архивининг янги биноси очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов, вилоят ва Риштон туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

– Архивлар халқимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади, – деди “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов. – Чунки, тарихимизни ўрганмай, билмай туриб янгичасига яшашни, ҳаёт тарзимизни ўзгартиришимизни, замонга, буюк аждодларимизга мос авлодни тарбиялашимизни амалга ошириш қийин бўлади. Юртимизда архив иши тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар архив иши ва иш юритиш соҳасини такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани давлат архивлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, архив ҳужжатларини келажак авлод учун асраб-авайлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

Тадбир давомида “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов томонидан вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизими фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар “Ўзархив” агентлиги директорининг “Ташаккурнома”си билан тақдирландилар.

Шунингдек, агентлик директори иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябр кунги Фармони билан таъсис етилган "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланган ходимларга кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Мазкур давлат архиви биноси туманимиз аҳлига, жамиятимизга эзгу мақсадларга хизмат қилади. 


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 23 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб