Расмий муносабат
2022-12-15 15:02:16 304
Ижтимоий тармоқларда “Ёйилмадан мурожаат” номли видеомурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Риштон тумани Ёйилма қишлоғида жойлашган Автогараж бино ва иншоотлари Риштон тумани ҳокимининг 15.02.2005-йилдаги 92-сонли “Ёйилма агросервис” номли муқобил МТП ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ва 05.03.2005 йилдаги “топшириш қабул қилиш” далолатномасига асосан Ёйилма агросервис” МЧЖ МТПга тегишли. Ушбу қарор ва далолатнома асосида 16.07.2014 йилда расмийлаштирилган кадастр хужжатларига асосан умумий ер майдони 8236,23 кв.м, шундан қурилиш эгаллаган ер майдони 1186,68 кв.мдан иборат бўлган.
Риштон тумани “Ёйилма агросервис” МЧЖ ММТПнинг солиқлардан бўлган қарздорлиги юзасидан унга тегишли бино ва иншоотлари МИБ Риштон туман бўлими томонидан хатланиб “Э-ижро ауксион” сайти орқали савдога қўйилган, Риштон тумани Ёйилма қишлоғи ҳудудида жойлашган умумий майдони 0,82 гектар бўлган автогараж бино-иншоотлари “Собиржон Саховат юлдузи” номли фермер хўжалиги томонидан сотиб олинган.
Сотиб олинган мулкни қабул қилиб олиш юзасидан “Собиржон Саховат юлдузи” фермер хўжалиги ва МИБ туман бўлим ижрочиси жойга борилганда фуқаролар томонидан уй-жойлар қуриб олинганлиги, мазкур уй-жойларга туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат аксиясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақидаги 2018 йил 21 июн кунги 461-сонли қарорига асосан, мулк ҳуқуқини эътироф этувчи қарорлари чиқарилганлиги аниқланган.
Жумладан, беш нафар фуқаролар, яъни Жамолдинов Рашанжонга Риштон тумани ҳокимининг 31.05.2019 йил 3629 сонли қарори билан умумий ер майдони 0,1598 га қурилиш эгаллаган майдони 81,75 кв.м, Гопирова Мавлудахонга Риштон тумани ҳокимининг 24.10.2018 йил 2241-сонли қарори билан умумий ер майдони 0,06 га қурилиш эгаллаган майдони 17,39 кв.м, Ахмадалиева Гулмирахонга Риштон тумани ҳокимининг 24.10.2018 йил 2240-сонли қарори билан умумий ер майдони 0,06 га қурилиш эгаллаган майдони 66,70 кв.м, Сотиволдиев Муйдинжонга Риштон тумани ҳокимининг 06.09.2019 йил 6218-сонли қарори билан умумий ер майдони 0,0658 га қурилиш эгаллаган майдони 16,81 кв.м хамда Эшалиев Достонбекларга Риштон тумани ҳокимининг 19.05.2019 йил 3277-сонли қарори билан умумий ер майдони 0,06 га қурилиш эгаллаган майдони 70,95 кв.мга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган.
Шунингдек, мазкур ҳудудда Боборахимов Мухаммадали Боходирович фойдаланишидаги жами 0,1207 кв.м, умумий қурилиш эгаллаган майдони 181,81 кв.м бўлган уй-жойига инвентар кадастр ҳужжати мавжудлиги маълум бўлди.
Кейинчалик, “Собиржон Саховат юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари С.Юлдашевнинг аризаси, Фарғона туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган ва 19.05.2021 йил кунги ҳал қилув қарори билан Риштон тумани ҳокимининг 24.10.2018 йил 2241-сонли қарори, Риштон тумани ҳокимининг 31.05.2019 йил 3629-сонли қарори, Риштон тумани ҳокимининг 06.09.2019 йил 6218-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Бундан ташқари, “Собиржон Саховат юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари С.Юлдашевнинг аризаси, Фарғона туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган ва 24.07.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан Риштон тумани ҳокимининг 19.05.2019 йил 3277-сонли қарори ва Риштон тумани ҳокимининг 24.10.2018 йил 2240-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Риштон туман “Собиржон Саховат юлдузи” фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқлари белгиланган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказилган.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси