МАҲАЛЛА АҲЛИ УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК
2022-12-15 08:51:05 270
Хабар бериб ўтганимиздек, туман ҳокимининг маҳаллаларидаги ёрдамчилари бугунги кунда аҳолининг чинакам кўмакчисига айланиб бормоқда.
Риштон тумани 4-секторга қарашли “Қайрағоч” ва “Соҳибкор” МФЙларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга ошираётган кўплаб саъй ҳаракатлари боис, маҳалла аҳлининг ҳурматию-эъзозига, дуосига сазовор бўлмоқда.Кеча туман ҳокими биринчи ўринбосари Азизжон Мустафақулов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Равшанжон Саидовлар томонидан “Қайрағоч” ва “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ишлар билан танишилди.
Айштиш жоизки, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қискартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан “Соҳибкор” МФЙ ҳудудидаги тадбиркор икки минг тонналик музлаткични қуриб битказиб ҳозирда иш фаолиятини бошлади. Бу эса ушбу маҳалла аҳли учун кўплаб қулайликларни яратиб берди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси