2022-12-14 14:37:47 280
Бугун 2022 йил 14 декабрь куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ва туман оила ва хотин-қизлар бўлими ходимлари иштирок этишди.
Пресс-тур қатнашчилари дастлаб "Дашт Тегирмон" маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Муқаддасхон Аҳмадалиева томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишишди.
Хотин-қизлар ва оила масаласи – бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган ҳал қилувчи омилдир. Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб қайтади. Маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда яқин кўмакчи бўлиши керак. Оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб қилиш борасида тизимли ишларни амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз, - дейди Муқаддасхон Аҳмадалиева.
Ушбу маҳаллада яшовчи ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида берилган тикув дастгоҳларидан самарали фойдаланилганлиги боис оилаларнинг кунлик ўз даромади юзага келмоқда.
Ҳозирда Дашт Тегирмон МФЙ да "Аёллар дафтари"нинг биринчи тоифасига киритилган Дилдорахон Умаровага субсидия асосида тикув машинаси берилган эди. Ҳозирда фуқаро ўзининг касбини давом эттириб, ўз ёнига вақтинча ишсиз бўлган ёшларни жалб қилиб, устоз-шогирд анъанасини давом эттирмоқда. Албатта бугунги кунда ҳар бир соҳада устоз-шогирд анъаналари мавжуд бўлиб, бизнинг туманда ҳунармандчиликнинг деярли барча соҳаларида илғорлик намоён бўлмоқда.
Орамизда касби ортидан нафақат оиласига, балки бошқаларга ҳам наф келтираётган, уларнинг кўнглини топиб, мушкулини осон қилаётган инсонлар жуда кўп. Дашт Тегирмон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Дилдорахон Бобониёзова ана шундай касб эгаси. У бугун маҳалласининг фахрига айланиб бормоқда. Дилдорахон “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида рўйхатга олинган эди. У банкдан кредит олиб, пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Қисқа фурсатда фаолиятини кенгайтириб, маҳалладаги ўзи сингари ишсиз аёлларни атрофига жамлади.
Бундан ташқари, МФЙ хотин-қизлар фаоли томонидан ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида туман Халқ банки ходимлари ёрдами билан имтиёзли кредит асосида тадбиркорликлар йўлга қўйилиб, иссиқхоналар ташкил этилмоқда.
Пресс-тур иштирокчилари шунингдек, “Оқ ер” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Назирахон Ўтанованинг иш фаолияти билан ҳам танишишди. Оқ ер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жами 1628 нафар аёллар мавжуд бўлиб, улардан 95 нафари “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган ва уларга манзилли ёрдамлар кўрсатилиб келмоқда.
Хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича хизмат қилаётган «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали маҳалладаги хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, уларнинг 5 нафарига субсидия асосида тикув машинаси берилди. Улардан бири Раъно Рўзматова бўлиб, бугунги кунда ўз даромад манбаига эга бўлмоқда. Шунингдек, Зулфия Қундузовага паррандачилик билан шуғулланиши учун 11,6 млн. сўм, Турғуной Тиркашевага иссиқхона ташкил этиш учун 33,0 млн сўмлик кредит олиб берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси