АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БАРЧА ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН ҚАДРИ ВА МАНФААТИ УЧУН

×

 2022-12-12 15:02:55    258

PDF юклаш
Чоп этиш


✳️ Риштон туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида “Даҳбед”, "Чинигарон" ва “Доруломон” маҳаллаларида сайёр қабули бўлиб ўтди. 
☸️ Сайёр қабулга келган фуқароларнинг аксарияти ишга жойлашиш, кредит олиш, тиббий хизмат, даволаниш, уй-жойнини таъмирлаш, йўл, ичимлик суви каби масалалар бўйича мурожаат қилишди. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаатларини ижобий ечими топиши учун, шу жойнинг ўзида режа тузилди, муддат белгиланди ва тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар белгилаб олинди.
 ✅ Аксарият мурожаатларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар тилга олинаётгани бугун одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқараши ўзгариб бораётганини кўрсатмоқда.
???? Мазкур сайёр қабул ҳам юртимизда амалга оширилаётган “Инсон қадри учун” тамойилини аҳолининг давлатдан рози ҳолда яшашини таъминлаш ва ҳар бир фуқаронинг муаммоларини ижобий ҳал этиш йўлидаги яна бир қадам бўлди. Бинобарин, барча сайъ-ҳаракатлар одамларни рози қилиш йўлида олиб борилмоқда.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб