МАҲАЛЛАНИНГ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ ШАҒАЛЛАШТИРИЛМОҚДА
2022-12-09 08:47:14 293
Аҳоли мурожаатлари орасида кўп учрайдиган масала – ҳуддуддаги ички йўлларни шағаллаштириш ҳамда асфальтлаштиришдир. Айниқса ёғингарчилик кунлари бу масала ўзининг долзарб эканлиги барчага аён.
Риштон туманида мавжуд 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Айниқса кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган йўлларни тошлаш, равон, текис йўлларга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Уйрат” маҳалласидаги бир қатор кўчаларни шағаллаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу каби ишлар туманнинг олис ва чекка ҳудудларидаги маҳалла кўчаларига ҳам кириб борди.Бундан эса фуқаролар мамнун бўлишмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси