ЯНА БИР МАҲАЛЛА ЗАМОНАВИЙ БИНОГА ЭГА БЎЛДИ
2022-12-07 14:05:35 276
????Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида маҳалла тизимининг жамиятдаги нуфузини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
????Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 30 йиллиги арафасида бугун ажойиб иншоот бўлган “Дашт Тегирмон” маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маҳалла маркази давлат хусусий шерикчилиги асосида тадбиркор Ғайратжон Маҳмудбеков томонидан барпо этилди. Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур бинода маҳалла бешлиги учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар-бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.
Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 220 миллион сўм маблағ сарфланди. Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга “Дашт Тегирмон” маҳалла биноси ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолига ажойиб туҳфа бўлди.
Бинонинг очилиш маросимида Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зокиржон Раҳмонов, туман ҳокими С. Солиев, сектор раҳбарлари, маҳалла фаолари иштирок этишди.
???? Тадбирни туман ҳокими С. Солиев очиб бериб, ўз сўзида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳамда муҳтарам Президентимиз томонидан маҳалла тизимига берилаётган эътибор, ушбу тизимда фаолият олиб бораётган мутасаддилар, фуқаролар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан бирга уларнинг ҳам зиммасига юклатилаётган масъулият хусусида алоҳида тўхталди.
✅ Бинонинг очилиши учун нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғич қирқилиб, тадбир иштирокчилари бино ичкарисига таклиф этилди. Бу масканда маҳалла аҳолиси ва ушбу маҳалла биносида фаолият кўрсатувчилар учун барча қулайликлар яратилганидан мамнун бўлишди.
Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси