Конституция – фахримиз, ғуруримиз

 2022-12-05 16:38:24    375

PDF юклаш
Чоп этиш


Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб етиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгу шуурида Ватанга садоқат, қонунларимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган учрашув, давра суҳбати, очиқ мулоқот ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар юксак самаралар бермоқда. “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият”, “Конституция – бахтимиз пойдевори”, “Aдолат – қонун устуворлигида”, “Конституция – фахримиз, ғуруримиз” каби мавзуларда ташкил этилаётган тадбирларда кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этмоқда.Бугунги кунда ҳаётимизда юз бераётган туб ўзгаришлар, қўлга киритилаётган ютуқларга Бош қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Масалан, жорий йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”, деб эълон қилингани ҳам Aсосий қонунимиз билан мамлакатимизда инсон манфаатларини улуғлашнинг ҳуқуқий асоси юксак даражада мустаҳкамлаб қўйилганини кенг намоён етди.
Aйниқса, одамларнинг дарди, ўй-ташвишлари тингланаётгани, муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилаётгани бунинг тасдиғидир. Юртимизнинг энг олис ҳудудлари ҳам таниб бўлмас даражада обод бўлиб, таълим, тиббиёт муассасалари, замонавий хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилаётгани, одамларнинг турмуш даражаси юксалиб бораётгани ҳам Бош қомусимизда белгилаб қўйилган қоида ва тамойиллар устуворлиги таъминланаётгани исботидир. Конституциямизнинг аҳамияти барча маданий-маърифий ва бошқа тадбирларда жонли мисоллар воситасида тушунтирилаётгани юртдошларимизда бугунидан шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб