2022-12-03 13:48:06 318
Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.
Риштон туманида ҳам ногиронлиги бўлган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан 3 декабрь “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман Риштон тумани ҳокими С.Солиев, "Қўйи Авазбой" ва "Жаҳонобод" маҳаллаларида яшовчи ногиронлиги бўлган бир нечта фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Муаммоларни бартараф этиш, уларнинг соғлигидан доимо хабардор бўлиб туриш борасида мутасаддиларга топшириқлар берилиб, "Қўйи Авазбой" МФЙ яшовчи ногиронлиги бўлган фуқароларнинг икки нафарига ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, “Жаҳонобод” МФЙ ҳокими ёрдамчиси томонидан ушбу маҳаллада яшовчи ўн нафар ногиронлиги бўлган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бундай тадбирлар Риштон тумани маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси