Секторлар фаолиятидан: Муаммоларни ҳал этиш-шу куннинг талаби
2022-11-29 18:55:07 291
Бугун 2-сектор ҳудудига қарашли "Ар Рошидоний" маҳалла фуқаролар йиғинида туман прокурори Рустамжон Мадалиев, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда фуқаролар асосан электр энергиясининг узилиши, йўл таъмири, солиқ билан боғлиғ муаммолар, мактабга бориш учун пиёдалар йўлакчаси қуриш масалалари бўйича мурожаат қилишди.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича навбатдаги қабулда жами 12 нафар фуқаролар мурожаат қилди.
Мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилган бўлса, 5 тасига ҳуқуқий тушунча берилиб, қолган мурожаатлар ўрганиш учун назоратга олинди.Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида туман прокурори томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси