Аҳоли мурожаатлари асосида Оқ олтин кўчасига асфальт ётқизилди
2022-11-26 11:31:10 297
Риштон туманида маҳаллий йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Аҳоли мурожаатлари асосида туман йўлсозлари томонидан “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўллар равон ва соз ҳолатга келтирилмоқда.
Риштон тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Президентининг Учкўприк туманидаги халқ қабулхонаси томонидан ушбу ҳудудни "маҳаллабай" ўрганиш жараёнида аҳоли мурожаатлари асосида ички кўчаларни асфальтлаш масаласи кўтарилган эди.
Ушбу мурожаат қисқа фурсатда ижобий ҳал этилиб, мазкур маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Манзилли дастур асосида маҳалла ҳудудидаги Оқ олтин кўчасининг 600 метр қисмига тўлиқ асфальт ётқизилди.
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан маҳаллалар ҳудудларида босқичма-босқич ободонлаштириш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш, уларни жорий таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси