БЕШ ЮЗГА ЯҚИН ХОНАДОН ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

×

 2022-11-23 14:02:02    375

PDF юклаш
Чоп этиш


???? Тоза ичимлик суви кўпчилик туман-у, қишлоқларда айниқса, энг чекка ҳудудларда яшайдиган аҳолини қийнайдиган муаммолар рўйхати бошида туради. Аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш, ушбу йўналишда йиллар мобайнида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш давлатимиз томонидан олиб борилаётгани ижтимоий ислоҳотларнинг асосий йўналишига айланган. Бу борада “Фарғонасувтаъминоти” МЧЖ Риштон туман филлиали томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
???? Туманидаги “Амиробод” маҳалласи аҳолиси ҳам бугунги ўзгариш-у янгиланишларни шукроналик билан қарши олишмоқда. Боиси, яқин кунларда уларнинг йиллар давомидаги орзулари ушалиб, ҳар бир хонадонга тоза ичимлик суви кириб боради. Демак, машаққат-у ортиқча сарф ҳаражатларга чек қўйилади. 
✳️ “Амиробод” МФЙда “Обод маҳалла” дастури асосида 6.7 км тармоқ тортилди, битта янги қудуқ, бир дона трансфарматор ўрнатилмоқда. Бунингнатижасида 480 дан ошиқ хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
✅ Ислоҳотлар натижасида тоза ичимлик суви билан таъминланган аҳоли инсонпарвар ислоҳотлардан розилигини билдирди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб