БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-12 16:20:43    390

PDF юклаш
Чоп этиш


✅ Риштон туманидаги “Жаҳонобод” қишлоғи ёшлари азалдан спортнинг миллий ва белбоғли кураш тури билан шуғулланиб келадилар. ✳️ Бугун ушбу маҳалла аҳли учун спорт байрами ташкил этилди. Жаҳонобод қишлоғида яшаб ўзидан муносиб из қолдирган, қишлоқнинг рамзи саналган Абдуқодир полвон, Холматжон полвон ва Исроилжон полвон хотирасига бағишланган белбоғли кураш бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди. Мусобақада Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси ва қўшни туман ва вилоятлардан келган полвонлар иштирок этдилар. Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари қатнашишди. Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими спортчиларга омад тилади. ???? - Жаҳонобод ўзининг полвонлари билан машҳурдир. Бу ердан бир нечта чемпионлар етишиб чиққанини фахр билан тилга мумкин. Бугун ана шундай полвонлар хотираси учун мусобақа ўтказилаётгани барчани хурсанд қилди. Бугунги баҳсларда барча спортчиларга муваффақият тилайман, дейди туман ҳокими. ???? Асрлар оша ўзида мардлик, ҳалоллик, жасорат каби фазилатларни жамлаган ва миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни дунё бўйлаб кенг миқёсда ривожланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Эпчиллик, чаққонлик, мардлик хислатларини ўзида жам қилган белбоғли кураш ёшларнинг жисмонан соғлом, маънан етук шахс бўлиб вояга етишларида ўзига хос ўринга эга. Кейинги йилларда бу спорт турини оммалаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, иқтидорли спортчи ёшларни саралаш ва қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор ошди. Эндиликда олис ва чекка ҳудудларда ҳам замонавий талабларга жавоб берадиган спорт мажмуалари қурилмоқда. Бу эса ўзбек спортининг довруғини ошишига хизмат қилмоқда. ???? – Беллашувларини ўтказиш учун юқори даражада тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдик. Бунинг учун мезбонларга, хусусан, спортни ривожлантириш бўлими, туман ҳокимлиги, спорт мактаби жамоасига миннатдорлик билдирамиз, – деди белбоғли кураш бўйича мураббийи Зайниддин Артиқов. – Шогирдларимиз ушбу мусобақада яхши натижаларни қўлга киритишди. Мақсадимиз, насиб этса жаҳон чемпионатларида ҳам юқори ўринларни қўлга киритиш бўлади. ???? Мусобақалар якунига етгач тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросими катта тантанага айланиб кетди. Белбоғли кураш йўналиши бўйича ғолиб бўлган полвонларга пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб