×

 2022-11-11 17:15:00    242

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштонда катта байрам! Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида, хусусан, пахтачиликда ўзига хос тажриба мактаби яратган Риштонлик пахтакорлар 10 ойлик тинимсиз меҳнатларининг самараси ўлароқ, 21 минг тоннадан ортиқ пахта хом-ашёси етказиб беришиб, Кластер билан тузилган шартномавий режани бажардилар. Ҳудуд фермер ва деҳқонларининг йил бўйи қилган меҳнатлари самарасида тумандаги пахта экилган 5 минг 950 гектар майдондан 21100 тоннадан ортиқ ҳосил йиғиштириб олинди. Хусусан, 150 дан ортиқ фермер хўжалиги бугунги кунга қадар белгиланган шартномавий режани шараф билан адо этишда бошқаларга ибрат намунасини кўрсатдилар. Пахта хирмонини бунёд этишда режадан юқори ҳосилдорликга эришиб пешқадамлик қилган «Ихтиёр СМИК», «Солижон хожи», «Назирбобо Рамзанбек», «Шохрухбек Мамандар», «Япроқ илдизлари», «Холиқов Йўлчибой», «Ўн оға ини», «Амиробод Жавохири», «Рошидон Сарбони» каби ўнлаб фермер хўжаликлари алоҳида эътироф ва эътиборга лойиқдир. Қўлга киритилган ютуқлар шуни англатадики, бугун Риштонликлар ўзларининг ҳар соҳада ҳамжиҳат, ҳаммаслак, қолаверса, халқимиз дастурхонининг тўкинлиги йўлида фидойи эканликларини яна бир кўрсатдилар. Айни дамда туманимизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, катта тўю тантанага гувоҳ бўласиз. Истагимиз, мана шу хурсандчилик бардавом бўлсин! Ҳар бир кунимиз хушхабарларга бой ўтсин! Зафарингиз муборак бўлсин, Риштонлик пахтакорлар!

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб