КУНЧИҚАР ЮРТ ВАКИЛЛАРИ – РИШТОНДА!

×

 2022-11-04 14:42:24    359

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йилнинг 4 ноябрь санасида меморандум доирасида икки биродарлашган туманлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга ошириш мақсадида  Япониянинг Киото прфектураси Майзуру шаҳри ҳокимлиги вакиллари -  Хироши Кодзима, Цубоуци Йошинори, Куба Марино, Асилбек Аҳмедовлар Риштон туманига ташриф буюришди.

Япониялик меҳмонлар тантанали тарзда кутиб олинди.  Туман ҳокими Суфхонжон Солиев  делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашув аввалида туман ҳокими “Кунчиқар юрт” вакилларига ташриф учун миннатдорчилик билдириб, ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ва турли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини билдириб ўтди. 

Учрашув давомида шунингдек, келажакдаги режалар борасида ҳам келишиб олинди.

 

КАДЖИМА ХИРОШИ: “ЎЗБЕКИСТОН МЕН УЧУН ҚАДРЛИ”

Делегация раҳбари Каджима Хироши учрашувлар давомида юртимиз ҳақида таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

- Юртингизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қуёшли мамлакат халқининг меҳнатсеварлиги ва меҳмондўстлиги япон халқи удумларига жуда ҳам мос келади. Мен Ўзбекистонга, хусусан, Риштонга тўртинчи марта келишим, бу мамлакат мен учун жуда қадрли.

Ҳар сафар риштонлик мени ҳайрон қолдиришади. Японияга бўлган қизиқишларини айтмайсизми? Ўзимнинг ҳам Ришонга меҳрим бўлакча. 23 йилдан бери фаолият олиб бораётган япон мактабини юртимизда яхши билишади. “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар марказидаги шароитлар менга маъқул бўлди.

Ўзаро ҳамкорлигимиз янада самарали бўлишига ишонаман.

 

ЯПОН МАКТАБИГА ТАШРИФ

Япония делегацияси аъзолари Риштон туманида жойлашган “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар марказига ҳам ташриф буюриб у ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашдилар.

Риштон туманидаги  “Норико – Гаккю ” япон тили мактабида ёшлар учун яратилган шароитлар меҳмонларда катта таасурот қолдирди.

Япон мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган Япония мадҳияси меҳмонлар учун кутилмаган совға бўлди.

 

КУЛОЛЧИЛИК МУЗЕЙИДА

Делегация вакилларининг сўнгги манзили уста кулол Равшан Тожиддинов томонидан ташкил этилган «Р+Корон» кулолчилик музейи бўлди.

Бу ердаги санъат асарлари японияликларни лол қолдирди.

- Риштон кулолчилиги мени ўзига ром этди. Бу ердаги ишларнинг барчаси қўл меҳнати орқали бажарилиши жуда аҳамиятлидир. Мамлакатимизда бундай санъат асарларини қадрлашади. Таассуротларимни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди, дейди Цубоуци Йошинори.

Ташриф якунида меҳмонларга совғалар топширилди.



<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб