Умумтаълим мактабларига қуёш электр панеллари ўрнатилмоқда
2022-11-03 15:36:02 326
Туман халқ таълими бўлими туманимиздаги умумтаълим мактабларига қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилди.
2022 йил 10 июнь куни президент раҳбарлигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йил якунига қадар Халқ таълими вазирлиги, тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар олдига Ўзбекистондаги 1000 та умумтаълим мактаби биноларида қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилганди.
Вазирлик 390 та умумтаълим мактабига, маҳаллий ҳокимликлар эса 610 та мактаб биносига қуёш электр панеллари ўрнатиши белгилаб берилган. Қуёш электр панеллари камида 5-10 кВт қувватга эга бўлиши керак. Бугунги кунга қадар Андижон, Навоий, Сирдарё, Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларидаги мактабларда мазкур турдаги қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда туманимиздаги 11, 17, 40, 48, 55, 60 ва 64- умумтаълим мактабларига қуёш панеллари етказиб берилиб, ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси