НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-11-03 15:33:43 323
Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилаётган қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”.Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ туман ҳалқ қабулхонаси биносида туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг қабули бўлиб ўтди.
Фуқаролар соғлигини тиклашда, иш билан таъминлашда, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида ер-жой, моддий ёрдам ажратиш, субсидия асосида уй-жой олишда кўмаклашиш юзасидан мурожаат қилиб, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан қонун доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси