Танлов ғолибларидан икки нафари фарғоналик ўқувчи бўлди

×

 2022-11-02 14:44:32    513

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Тонг юлдузи” газетаси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Мустақиллик мадҳи — болалар ижодида” республика анъанавий ижодий ишлари танлови ташкилланганди. 
Мазкур танловда фарғоналик ўқучилар ҳам фаол қатнашдилар. 
Уч йўналишда ўтказилган танловда тўққиз нафар ғолиб аниқланди. 
Улардан икки нафари фарғоналик ўқувчилардир.
Танловда Фарғона шаҳридаги 18-мактаб 5-синф ўқувчиси Фарзона Ҳошимова ва Риштон туманидаги 19-мактаб 7-синф ўқувчиси Мадина Раҳимжонова ғолиб чиқдилар. 
Бугун уларни тақдирлаш учун “Тонг юлдузи” газетаси бош муҳаррири Феруза Одилова бошчилигида таҳририят ижодий ходимлари вилоятимизда бўлишди. 
Фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларнинг мактабларига боришиб, уларга вазирликнинг қимматбаҳо совғаси — планшет ва фахрий ёрлиқ топширилди.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб