НАВБАТДАГИ СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-11-01 14:59:10    282

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Халқ депутатлари Риштон тумани Кенгашининг навбатдаги 45-сессияси бўлиб ўтди. Бугунги сессияда туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

КУН ТАРТИБИДА

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қискартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан  2022 йилни октябрь ойида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоевнинг Ахбороти

2022 йилнинг 9 ойи давомида туманда одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган  ишлар юзасидан Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси У.Эргашевнинг Ахбороти

2022 йилнинг 9 ойи давомида туманда одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Ш.Ахунбаевнинг  Ахбороти

2022 йилнинг 9 ойи давомида туманда одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширилган  ишлар юзасидан Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг раиси У. Меҳмоналиевнинг  Ахбороти

2022 йил  III чорак маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар харажатлар сметасига киритилган ўзгаришлар;

   -Риштон туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил III-чораги ижроси ҳисоботи ва даромадлар режасини ортириб бажарилган қисмини фойдаланиш йўналишларини белгиланган тартиби; 

   -Ташаббусли бюджет жараёнини 3-чораги бўйича  ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 03.10.22 йил кунги VI-43-92-11-158-K/22 сонли қарори билан маъқулланган 1-иловадаги “Манзилли рўйхат” бўйича белгиланган буюртмачиларига  киритилган ўзгариш тўғрисида Ахборотлар;

  -Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-409-сонли қарорини тумандаги ижроси   тўғрисида Молия бўлими мудири И.Джўраев Ахбороти (хисоботи).

Кам таъминланган, ижтимоий кумакка муҳтож булган фуқароларни (оилаларни) “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган фуқаролар (оилалар)ни рўйхатдан чиқариш ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондини тумандаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Мустафақуловнинг Ахбороти

Туман ХТБ тасарруфидаги 41 сонли умумий ўрта таълим мактабининг буш турган директорлик лавозимига номзодни тавсия этиш

Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб