ТОЖИКИСТОНЛИК АДАБИЁТ ВА МАДАНИЯТ ВАКИЛЛАРИ – РИШТОНДА!

×

 2022-11-01 09:10:59    344

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча 31 октябр куни қўшни Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан шоир ва адиблар Риштон туманида бўлишди. Меҳмонлар ўзбек-тожик дўстлик жамияти марказида катта тантана билан кутиб олинди.
Туман ҳокими С.Солиев азиз меҳмонларни қутлаб, икки халқ маданий алоқалари ривожланиб бораётганини изҳор этди.
- Қўшни Тожикистон билан Ўзбекистонни умумий тарих, узвий маънавий қадриятлар боғлаб туради. Биз - икки қардош халқ азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдай яшаганмиз. Гарчи икки тилли бўлсак-да, туриш-турмушимиз, маданиятимиз бир. Азалий қўшнилик ва ўзаро ҳурмат анъаналари давлатларимиз ўртасидаги муносабатларда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қиляпти. Ўтган қисқа давр ичида тожик - ўзбек муносабатларини мустаҳкамлаш учун жуда кучли туртки берилди. Улкан ўзгаришлар содир бўлди. Бу ҳамкорлик икки қардош мамлакат учун жуда фойдали бўлмоқда. Сизларни туманимизда куриб турганимиздан хурсандмиз. Уйлайманки, бугунги кун сизлар учун таассуротларга бой бўлади, деди туман ҳокими ўз нутқида. 
Ўз навбатида тожикистонлик меҳмонлар ҳам икки қардош ҳалқнинг дўстлиги ҳақида гапириб ўтишди.  

Шундан кейин тожикистон делегацияси вакиллари уста кулол Равшан Тожиддинов томонидан ташкил этилган “Р+Корон” корхонасига қарашли уй музейида бўлишди. Бу ердаги бир-бирини такрорланмас санъат асарлари тожикистонлик шоир ва адибларни лол қолдирди.

Меҳмонларнинг кейинги манзили “Халқаро кулоллар маркази” бўлди. Тожикистонлик шоир ва адиблар ушбу масканда ҳунармандлар учун яратиб берилаётган имкониятлардан алоҳида эътироф этишди. 

Куннинг иккинчи ярмида Маданият уйида Сўғд ва Риштон ижодкорлари ўртасида «Ганжи сухан - Сўз хазинаси» илмий-адабий учрашуви бўлди. Унда бедилшунос олим Нурали Нуров, шоира Гулноз  Тоҳириён, Тожикистон элчихонаси вакили Шаҳбоз Шоевлар билан риштонлик шоир ва ёзувчилар ўртасида мушоира бўлиб ўтди. 


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб