Ички йўлларда шағаллаш ишлари давом этмоқда
2022-10-27 10:57:46 316
Риштон туманида мавжуд 71 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга қулайликлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Айниқса кўп йиллардан буён қишда лой, ёзда чанг бўлган йўлларни шағаллаш, равон, текис йўлларга айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳокимлик мутасаддилари ҳар бир кўчанинг аҳамиятидан келиб чиқиб, унинг ҳолатини ўрганиб чиқишмоқда.
Ўрганиш натижаларида тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, туман йўлсозлари, ҳомий пудратчи корхоналар кўмагида асфальтлаш, шағаллаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ишлар туманнинг чекка ҳудудларидаги маҳалла, кўча ва йўлларга ҳам кириб борди.Хусусан, туман штаби ишчи гурухи аъзолари Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи , Туман ҳокими ўринбосари Н.Орипов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Ташпўлатов, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Хожихонов ва бошқа масъул ташкилотлар рахбарилари хамкорликда тумандаги ички йўлларини қум-шағал аралашмаси билан шағаллаштириш режасига асосан туманидаги “Жалаер” МФЙдаги 1000 метр, Оқ-ер МФЙ худудидаги 300 метр кўчаларида қум-шағал аралашмаси билан шағаллаштириш ишлари ташкил этилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси