БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2022-10-25 08:30:40    242

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️ Тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир. 
???? Тинчлик-хотиржамлик доим эъзозланадиган, унинг учун тинмай шукрона айтиладиган азиз неъматдир. Юртимиз тинч, ҳаётимиз бир маромда, хотиржам кечмоқда, кунларимиз ёруғ, тунларимиз осуда. Ҳар куни эрта тонгда кетиб, кечқурун ишдан қайтамизми, бир неча кунлик узоқ сафарларда бўламизми, оила аъзоларимиздан кўнглимиз хотиржам.
???? Ойнаи жаҳон орқали осмонини урушнинг қора булути қоплаган, ҳар куни бегуноҳ қонлар тўкилиб, инсоннинг инсонлик, фуқаролик ҳақ-ҳуқуқи поймол қилинаётган, уй-жойи вайрон, экини пайҳон, мол-мулки талон-тарож бўлаётган юртларни кўрганимизда Ватанимиздаги дориломон кунларнинг қадрини янада чуқурроқ ҳис қиламиз.
☸️ Айни пайтда бу осуда ҳаётнинг хавфсизлигини ҳимоя қилаётган, кеча-кундуз хизматда шай турган тинчлигимиз посбонларига ҳам миннатдорчилик билдирамиз, раҳматлар айтамиз. Уларнинг хизматларини юксак қадрлаймиз ва  ҳар йили октябрь ойининг 25 кунини – Ички ишлар идоралари ходимлари куни сифатида бутун юртимизда кенг нишонлаймиз.
✅ Ана шу кун муносабат билан Ички ишлар идораларининг барча ходимларини, Қоровул қўшинларининг ҳарбий хизматчиларини, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тингловчи ва курсантларини, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, ички ишлар идоралари фахрийларини бу байрам билан ўзимиз ва бутун халқимиз  номидан самимий муборакбод этамиз. 
✳️ Ушбу байрам табриги орқали ўз ороми, тинчи, ҳузур-ҳаловати, роҳат-фароғатидан, керак бўлса жонидан кечиб, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган ички ишлар ходимларининг жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли хизматини алоҳида эътироф этмоқчимиз.

Аброр Деҳқонов,
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб