Туманимизда яна 873 минг тупдан зиёд кўчат экилади

×

 2022-10-24 15:07:06    295

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шу йилнинг куз мавсумида 327,7 минг, келгуси йил баҳорида эса 546,1 минг, жами 873,8 минг туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экилади. Бу ҳақда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Нозимхўжа Орипов маълум қилди.
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқалари, қишлоқ хўжалиги ерлари, фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четлари, ўрта-махсус, халқ таълими ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш йўналишидаги муассасалар, корхоналар ва хизмат кўрсатиш субъектлари, туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги майдонлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида экилиши белгиланган кўчатларни танлашда уларнинг табиий иқлимга чидамлилиги ва узоқ умр кўриши инобатга олинган. 
Шунингдек, дарахт ва бута кўчатлари суғориш тармоқларига яқин манзилларда экилиши кўзда тутилган.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб