АУКЦИОНГА ҚЎЙИЛГАН ЕР ИЖАРАГА БЕРИЛГАН ЭДИ?

 2022-10-17 15:39:12    293

PDF юклаш
Чоп этиш


"Водий 24" сайти орқали "Фарғона вилояти Риштон тумани "Меҳнатобод"  МФЙ ҳудудидаги  "16 йиллик боғ"  ҳокимият вакиллари томонидан  " E-аукцион"  йўли билан бошқа шахсга ўтказилмоқда" деб номланган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.Мақолада тилга олинган ер майдони “Меҳнатобод ММТП ҳудудидаги Риштон агросаноат касб-ҳунар коллежи тасарруфидаги “Риштон файз” ўқув тажриба хўжалиги ер майдонлари бўлиб, фуқаролар ундан бир йиллик шартнома асосида фойдаланиб келишган. Ҳар йили шартнома янгиланган. Риштон тумани ҳокимининг 2019 йил 24-декабр кунги 7010 сонли “Меҳнатобод ММТП ҳудудидаги Риштон агросаноат касб-ҳунар коллежи тасарруфидаги “Риштон файз” ўқув тажриба хўжалиги ер майдонларини туман ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобига қайтариш тўғрисида”ги Қарор билан, “Риштон файз” ўқув тажриба хўжалигига ажратилган 143а, 145, 146, 147, 148, 149, 150, 151,153қ-контурларидаги жами 29,70 гектар шундан 22,01 гектар екин ер майдони, 4,59 гектар боғзор, 2,62 гектар ариқ-зовур, 0,20 гектар йўл, 0,28 гектар бошқа ер майдонлари туман ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобига қайтарилган. Туман захирасига қайтарилган 143а, 148, 149, 150, 151, 153қ-контурларидаги жами 25,19 гектар, шундан 22,01 гектар экин майдонлари, 2,50 гектар ариқ-зовурлар, 0,2 гектар йўл, 0,45 гектар бошқа ер майдонлари, туман ҳокимининг 09.06.2020 йилдаги 680 сонли қарори билан пахта-ғалла йўналишида “Зафарли юриш” фермер хўжалигига ажратиб берилган. Шундан сўнг 145, 146, 147 контурлардаги жами 4,71 гектар, шундан 4,59 гектар боғ майдони, 0,12 гектар ариқ зовурлари туман ҳокимлиги захира ер майдонларида қолган.Ушбу 145, 146, 147 контурлардаги жами 4,71 гектар ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709-сонли қарорига асосан “Е-AУКСИОН” платформасида ЛОТ 3090366-рақам билан 04.10.2022-йил куни танловга қўйилган ва Электрон онлайн-ауксион танлов натижалари бўйича ФA90 тартиб рақамли иштирокчи фуқаро Умматалиев Умиджон Усмонали ўғли Лот 3090366 бўйича ауксион танлови ғолиби деб топилган.  
Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

232.pdf


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб