Қишлоқ аёлларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди

×

 2022-10-15 15:31:13    415

PDF юклаш
Чоп этиш


✍️ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси томонидан 2007 йилда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилаётган аёлларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларнинг аҳволи, турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида махсус резолюсия қабул қилиниб, унга кўра 15 октябр – Халқаро қишлоқ аёллари куни, деб белгиланди.

*️⃣Ушбу сана дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонлаб келинади. Жумладан, мамлакатимизда ҳам бир неча йиллардан буён ушбу кун муносабати билан қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини енгиллаштиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Жорий йилда ҳам ушбу кунни янада кенг нишонлаш, қишлоқларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда. Бугун Ҳасанбой Боййигитов раҳбарларигидаги "Қайрағоч ҳосилдор ерлари" фермер хўжалигида ташкил этилган байрам тадбирида ҳам аёлларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

✅Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари қатнашиб, ҳар жабҳада илғор ва ташаббускор бўлган аёлларни бугунги сана билан самимий қутлашди. 

✅ Тадбирда сўз олганлар, қишлоқ ҳудудларида яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган, фарзандлар тарбияси билан шуғулланаётган опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш доимий ва енг муҳим вазифалардан бири эканини таъкидладилар. Шунингдек, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, аёлнинг оиладаги ўрни, оилада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга оқилалик билан ечим топиш, фарзандлар тарбиясини чиройли тарзда йўлга қўйиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. 

✍️ Тадбирда  лобар аёлларга туман ҳокимлиги, АСМ ходимлари касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди. Бундан ташқари, Вилоят ва туман Кенгаши депутатлари ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси туман бўлими томонидан ҳам фермер хўжалиги ходимларига қимматбаҳо совғалар берилди. Республика Маънавият ва маънавият маркази туман бўлинмаси ва туман маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган бадиий дастур барчага байрамона кайфият улашди.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб