Италиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ходимлари туманимизда бўлишди
2022-10-15 06:35:44 301
Италиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ташуббуси билан 13-14 октябрь кунлари Элчихона ҳарбий аттешеси Стефано Порчедда ҳамда Элчихона ходими Мауро Францеллилар Фарғона вилоятиданинг бир қатор шаҳар ва туманларида бўлишди.
Кеча элчихона вакиллари Риштон туманига ташриф буюришди. Меҳмонлар дастлаб уста кулол, тадбиркор Равшан Тожиддинов раҳбарлик қилаётган “Р+Корон” корхонасига қарашли кулолчилик музейида бўлишди.
У ерда элчихона ходимларига Риштон кулолчилиги тарихи, бугунги кунда эришилаётган ютуқлари, туманимизнинг туризм салоҳияти, маданияти ва тарихи хусусида маълумот берилди.
Айтиш жоизки, кулолчилик музейидаги санъат дурдоналари италиялик меҳмонларни лол қолдирди. ???? - Бугун мен ҳақиқий эртаклар оламига тушиб қолгандек бўлдим. Риштон кулолчилик маҳсулотлари мени ўзига ром этди. Ушбу музейдан кетгим кетмай қолди, - дейди Италиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳарбий аттешеси Стефано Порчедда. Буларнинг барчаси қўл меҳнати орқали яратилаётгани ҳайратимни янада оширди.
Меҳмонларнинг кейинги манзили "Ҳалқаро кулолчилик маркази" бўлди. У ерда меҳмонлар яна бир таниқли уста кулол Алишер Назировнинг уй музейида бўлишди ва Риштон анъанавий кулолчилик маҳсулотларини мароқ билан томоша қилишди. Ўз навбатида Алишер Назиров меҳмонларга Риштон кулолчилик тарихи ҳақида сўзлаб берди.
???? - Очиғи, мен ҳайратдаман. Риштон кулолчилик маҳсулотлари ҳар қандай хорижлик меҳмони ўзига ром этиши аниқ. Президент томонидан Риштон кулолчилиги ривожи учун берилаётган эътибор эса таҳсинга лойиқ. Умуман олганда, Фарғонага ташрифимиз сермазмун бўлди. Бу ердаги меҳмондўстлик, самимий мулоқотлар учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, дейди Элчихона ходими Мауро Францелли.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси