Ҳокимлик қабули: Ҳар бир мурожаат – эътиборда!
2022-10-14 14:48:34 336
Кеча Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда муаммоси ва мурожаати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатлар бирма-бир тингланди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда туман ҳокими ўринбосарлар, Халқ қабулхонаси мудири ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, йўл таъмири ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Муаммолар бўйича тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Қабулда 15 нафар фуқаролар иштирок этиб, шулардан 7 нафарининг масаласи шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, 5 та масалага ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган масалалар ижрога қаратилди.
Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганилиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси