Инсон қадри учун: Бепул тиббий кўрик ўтказилди

×

 2022-10-14 13:11:23    247

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил 13-октябрь куни VETERAN Жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси Риштон тумани бўлинмаси аъзолари ва афғон уруши қатнашчиларининг оила аъзолари Риштон тумани Тиббиёт Бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга зарур дори-дармонлар бепул берилди. 
Тиббий кўрик олдидан Риштон туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиника бош ҳакими Д. Ҳикматова, мутахассис врачлар Г. Азимова, Р. Эргашева, С. Алимбабаева, М. Акбаров, И. Хожиматов, И. Ўринова, М. Кендаев ва А. Яҳёхоновлар бўлинма аъзоларига саломатлик борасида зарур тушунчалар бериб ўтишди. 
Суҳбат чоғида бўлинма аъзолари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Тиббий кўрик давомида бўлинма кенгаши аъзолари ва фаоллар тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб