Тўда оилавий шифокорлик пунктининг очилиш маросими ўтказилди
2022-10-13 16:37:39 295
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12-13-май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар бўйича йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлари ва Фарғона вилояти ҳокимининг 2022 йил 22 август кунги 343-11-0-Q/22-sonli “Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизмати фаолиятини янада яхшилаш ва аҳолига яқинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда 5 та оилавий шифокорлик пункти иш бошлади.
Бугун ушбу оилавий шифокорлик пунктининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосарлари сектор раҳбарлари, соҳанинг масъул ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тўда ОШП “Тўда” ва “Тўраобод” МФЙлари ҳудудида яшовчи 9000 нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. ОШП биноси хомийлар томонидан 200 млн сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига таъмирланди.
Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 20 нафардан зиёд тиббиёт ходимларининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилди.
Маҳалла аҳлига гинеколог, оила шифокори ва стоматолог каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатилиши билан бир қаторда лаборатория хизмати, ижтимоий дорихона ҳамда стационар даволаниш учун 8 ўринли кундузги шифохона ҳам ташкил этилди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси