Бугунги сессияда бир қатор масалалар кўриб чиқилди

×

 2022-10-12 14:51:11    300

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 12 октябрь куни Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги 44- сессияси туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди.Сессияда ишида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 
Сессия ишини туман ҳокими Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси С. Солиев олиб борди.
Бугунги сессия муҳокамасига қўйидаги масалалар киритилди:
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туманидаги Халқ  қабулхонаси ҳамда тумандаги ҳудудларни комплекс ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар томонидан 2022 йилни 9 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоевнинг ахбороти 
✅ Ҳоким ёрдамчилари томонидан  маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қискартириш масалалари бўйича 2022 йилни сентябрь ойида амалга оширилган ишлари юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоевнинг ахбороти 
✅ “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 9 ойи давомида туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи секторларида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида.
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 18.04.22 йилдаги ”Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ҳисоботларини эшитиб бориш тўғрисида”ги КҚ-334-IV-сонли қарори ижроси юзасидан туманда ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида туман ҳокими С.Солиевнинг ҳисоботи 
✅ 2022 йилни 3-чораги якуни бўйича тумандаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича Риштон тумани Адлия бўлими бошлиғи М.Қодиралиевнинг ахбороти 
✅ Туман ҳудудида  жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2022 йилни 9 ойи давомида  амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида туман ИИБ бошлиғи (ўринбосари)  ҳисоботи.   ✅ Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисидаги Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ж.Раҳимовнинг ҳисоботи.   ✅ Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибиятини 21.09.22 йилдаги 02-02-17/194 сонли топшириғига асосан тумандаги “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши юзасидан 2022 йилни 9 ойи давомида  амалга оширилган ишлар юзасидан:*️⃣ Вилоят маҳалла жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобчиси Д. Воҳидов*️⃣ Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Бекмирзаева*️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи   М. Алижоновлар ҳисоботлари
✅ Фарғона вилояти ҳокимининг 10.05.22 йилдаги 186-11-0-Q/22 сонли қарори билан туман захирасига олинган тумандаги Туда ММТП ҳудудидаги  “Феруз Ихтиёри” (2,00 га) ва “Ҳамкорсабзавот” (2,47 га) фермер хўжаликларини  № 260 контуридаги  жами 4,47 га ер майдонини “E-IJRO AUKSION”  орқали фермер хўжалиги ташкил қилиш учун очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш бўйича тайёрланган лойиҳани тасдиқлаш тўғрисида  

Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбар ва масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, ҳар бир масала бўйича муҳокама ўтказилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб