15-октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни: ПРЕСС-ТУР

×

 2022-10-11 14:48:40    311

PDF юклаш
Чоп этиш


БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.
БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёллар муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.
Шу муносабат билан бугун Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида пресс-тур ташкил этилди. 
Пресс-тур давомида иштирокчилар "Оқ ер" МФЙда яшовчи 83 яшар Ўғилчахон ая Солиева ҳамда "Вохим" МФЙда яшовчи 93 яшар Умринисо ая Патиддинова хонадонида бўлиб, улар суҳбатлашишди. Суҳбат давомида ҳалол ва машаққатли меҳнатлари билан барчанинг меҳрини қозонган меҳнаткаш қишлоқ аёллари ўтмишдаги ҳикоялардан сўзлаб беришди. 
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д. Додобоева ҳозирда давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имкониятлар туфайли қишлоқ аёллари ҳам барча жабҳаларда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаб, ушбу сана муносабати билан самимий тилакларини билдириб ўтди.
Ўтказилаётган тадбирларда аёлга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилаётир. Зотан, оналаримиз, муҳтарама аёлларимиз ва хотин-қизларимиз барча эъзоз-эътиборга лойиқдирлар.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб