МАРРАГА ЕТГАН МАРДЛАРДАН МУНОСИБ РАҒБАТ

×

 2022-10-10 10:38:56    239

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида пахта йиғим-терими кун сайин жадал тус олмоқда. Маҳаллий ҳокимлик ва кластер корхонаси раҳбарияти томонидан мавсумга юқори савияда тайёргарлик кўрилгани, теримчилар учун далада барча маиший шарт-шароитларнинг яратиб берилгани иш унумининг ошишида асосий омил бўлаётир.
Эътиборлиси, туманда пахта хомашёси тайёрлаш шартномавий режасини бажарган фермерлар сафи ортиб бормоқда. М. Топволдиев ММТП ҳудудидаги "Зоҳидон истикболи" номли фермер хўжалиги маррани забт этиб, ўз ишчи ходимлари ва теримчилар учун байрам дастурхонини ёзди. 
Маррага етган мард фермер хўжалиги раҳбари ўз ишчи ходимларини муносиб рағбатлантирди.Ишчи ходимларига кир ювиш машинаси ва велосипед совға қилинди. Бундан ташқари, Вилоят ва туман Кенгаши депутатлари ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси туман бўлими томонидан ҳам фермер хўжалиги ходимларига қимматбаҳо совғалар берилди.
Ушбу фермер хўжалиги раҳбарининг ҳиммати барча учун намуна бўлишига ишонамиз.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб