“Пандигон” маҳалла фуқаролар йиғинининг янгидан қуриб битказилган биноси фойдаланишга топширилди

×

 2022-10-08 17:23:44    433

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон туманидаги  “Пандигон” маҳалла фуқаролар йиғинининг янгидан қуриб битказилган биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда  туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Х. Ташпўлатов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х. Хожихонов, туман Нуронийлар кенгаши раиси Т. Абдураҳмонов, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

- Ҳозирда 4112 нафар аҳоли яшайдиган маҳалламизнинг идораси кўримсиз эди, – дейди “Пандигон” МФЙ раиси М. Маҳкамов – Очиғи, маҳалламизнинг алоҳида биноси мавжуд эмас эди. Ҳукуматимизнинг эътибори, туман ҳокимива маҳалламиз фаолларнинг ташаббуслари билан маҳалла идораси учун замонавий ва кўркам янги бино қуриб берилганлигидан жуда хурсандмиз. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори учун алоҳида-алоҳида хоналар мавжуд бўлган бинода самарали фаолият юритиш учун зарур барча шароитлар яратилган.

 Мазкур объект қурилишига маҳалла фуқаролари ташаббуси билан жамғарилган маблағлар (ҳашар йўли билан) эвазига 350 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарф қилинди.

Бугун Пандигонликлар учун байрам. Сабаби бугун маҳалла аҳлига янгитдан кенг, шинам ва замонавий маҳалла биноси туҳфа этилди. Бинода ходимларнинг ишлаши учун барча шароитлар яратилган, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун бу ерда маънавият хонаси ҳам ажратилган бўлиб, у ерда  бадиий, илмий ҳамда оммабоп китоблар жавондан жой олган.

Бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар маҳалланинг кекса-ю ёши олиб борилаётган оқилона сиёсатимизга, яратиб берилаётган шароитларга шукроналар айтишди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб