ИНСОН ТАФТИНИ ИНСОН ОЛАДИ

×

 2022-10-07 08:50:24    278

PDF юклаш
Чоп этиш


Кексалик ёшига етиб бориш ҳам неъматлардан бири ҳисобланади. Юртимизнинг табаррук ёшдаги отахон-у оналаримизнинг ҳолидан хабар олиб турсак, уларга имконимиз даражасида оқибат, меҳр-мурувват кўрсатсак улкан савобларга эга бўлиш билан бирга уларнинг ҳаётий тажрибалари ҳамда турмуш сабоқларидан фойдалана олишимиз мумкин.

Қийналганда ёрдам қўлини чўзиш, меҳр-оқибат кўрсатиш халқимизга хос фазилатлардан. Қадри баланд қадриятлар туфайли юзлаб оилалар ҳолидан хабар олиниб, кўнгил сўралмоқда, қувонч-шодлик улашилмоқда.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида туманимизда “Инсон тафтини инсон олади” шиори остида уйида ётиб қолган ҳамда шифохоналарда даволанаётган нуронийларнинг 315 нафаринигш ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш тадбирлари амалга оширилди.

Жумладан, “Боғистон” МФЙда тадбир доирасида Боғистон кўчасида яшовчи Мирзабой ота Солиев ҳамда Л.Саримсоқова кўчасида яшовчи меҳнат фахрийси Мирзаназарҳожи Отажоновлар ҳолидан хабар олинди.

Ҳафталик доирасида шунингдек, “Қошқайрон” МФЙда яшовчи якка ёлғиз, бемор кекса ёшидаги фуқаролар  хонадонига кириб, ҳолидан хабар олинди.

– Биз каби кексаларни йўқлаб, ҳолимиздан хабар олишди, – дейди Бисалима Шарипова. – Гап совға-саломда эмас. Шунчаки, эътиборнинг ўзи катта бахт. Бир неча йиллардан бери беморлигим сабабли кўчага чиқолмай қолдим. Инсон ёши бир жойга боргач, эътиборталаб бўлиб қолар экан. Эътибор ва ғамхўрликдан бошимиз кўкка етди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб