Маррага етган мардлардан муносиб рағбат

×

 2022-10-05 14:28:45    290

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон туманида пахта йиғим-терими кун сайин жадал тус олмоқда. Маҳаллий ҳокимлик ва кластер корхонаси раҳбарияти томонидан мавсумга юқори савияда тадорик кўрилгани, теримчилар учун далада барча маиший шарт-шароитларнинг яратиб берилгани иш унумининг ошишида асосий омил бўлаётир.
Эътиборлиси, туманда пахта хомашёси тайёрлаш шартномавий режасини бажарган фермерлар сафи ортиб бормоқда. Бугун М. Топволдиев ММТП ҳудудидаги "Олтин Водий" номли фермер хўжалиги маррани забт этиб, ўз ишчи ходимлари ва теримчилар учун байрам дастурхонини ёзди. 
Маррага етган мард фермер хўжалиги раҳбари ўз ишчи ходимларини муносиб рағбатлантирди.Ишчи ходимларига кир ювиш машинаси ва сув иситгич мосламаси (Аристон) совға қилинди. Бундан ташқари, фермер хўжалигининг ҳар бир аъзосига 2 минг донадан пишган ғишт, 1 тоннадан цемент ҳам тарқатилди. Ушбу фермер хўжалиги раҳбари Аҳрор Матвалиевнинг ҳиммати барча учун намуна бўлишига ишонамиз.
- "Олтин водий" фермер хўжалиги бу йил 33,2 гектар ерга пахта экиб, биринчи теримнинг ўзидаёқ 130 тоннадан ортиқ пахта топширди ва режани ортиғи билан бажаришга муваффақ бўлди, - дейди "М. Топволдиев" ММТП раиси А. Ниёзов. - Ҳали далада ҳосил мўл. Фермерларимиз жорий йилда пахтадан мўмайгина даромад топишни режалаштиришмоқда. 
Энди туманимиздаги фермер хўжаликларида ҳар куни  куй-қўшиқ садолари янграйди: режани бажарган фермер борки, "Тўйлар муборак"ка рақс тушади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб