Риштон далаларида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган

×

 2022-10-03 16:45:23    354

PDF юклаш
Чоп этиш


Куз ҳавоси. Илгариги иссиқлар тафти пасайган. Сўнгги кунларда осмонга тез-тез булут чиқаяпти. Энди ҳаммамиз ҳушёр туришимиз йиғим-терим суръатини яна ҳам оширишимиз керак.
Негаки, мавсум эндигина бошланиб, катта машаққатлар билан етиштирилган ҳосилимиз далада ётибди.Бугун пахтазорлар оппоқ тус олган. Лўппи-лўппи очилган пахталар кўзни қувонтиради. Бу ҳосилни етиштириш, учун озмунча заҳмат чекилдими?  Лекин қийинчиликлар ортда қолди. Тадбиркор фермерлар фидокорона меҳнат қилиб, баракали хирмон тиклашга замин яратишди. Эндиги асосий вазифа миллий бойлигимиз бўлган пахтани нест-нобуд қилмай, йиғиштириб олишдан иборат. 
 Бугун фидойи фермерларни нафақат туманимизда, балки вилоятимизда хам кўпчилик танийди. Улар сидқидилдан меҳнат қилишиб, эл ҳурматига сазовор бўлишаяпти. Эзгу ниятлар билан бошланган ишлар хайрли кечади. Туман пахтакорлари ҳам кўнгилларига яхши ниятларни тугиб, йиғим-теримга биринчилардан бўлиб киришдилар.    
-Деҳқонларимизнинг кайфиятлари баланд, - дейди туман ҳокими. – Терим суръати кун сайин кўтарилмоқда. Туман маҳалаларидан ёрдамга чиққан кўнгилли теримчилар ҳар йилгидек бу йил ҳам ҳосилни йиғиштириб олишда яқиндан кўмаклашишмоқда.Эл юртимизни обод бўлиши, турмушимиз фаровонлиги аввало яратганнинг инояти билан бизнинг ҳамжиҳатлигимиз биландир.
Туман ҳокими ҳудудлардаги пахта далаларида бўлиб, ҳудуддаги масъул раҳбарларга, фермер хўжалиги раҳбарларига, бу йилги пахта ҳосилини нес нобуд қилмай териб олиб мамлакатимизнинг улкан хирмонига ҳисса қўшмоғимиз, бизнинг инсоний бурчимизлигини, пахтамиздан даромад келса юртимиз обод турмушимиз гўзал бўлишини, бирорта чаноқни ҳам увол қилмасдан ҳозирги ғанимат кунларда пахтакорларга ёрдам беришимиз, элим деб, юртим деб ёниб яшаётган фуқороларимизни ғайратига ғайрат қўшиб елкадош бўлиб, хирмонларга барака тилашларини тушунтириб ўтди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб