Илғор теримчилар аниқланди

×

 2022-10-03 16:42:10    331

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда юртимиз далаларида пахта йиғим-терим мавсуми авж паллага кириб бормоқда. Минг машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш мақсадида теримчилар, кўнгилли ҳашарчилар астойдил бел боғлаб меҳнат қилишмоқда.
Риштон туманида ҳам пахтакорлар пахта ҳосилини йиғиб олиш ишларини жадал суръатда олиб боришмоқда.
 Бугун туманимиздаги «Ёқут ёғдуси» номли фермер хўжалигида 15-октябрь—"Халқаро қишлоқ аёллари куни"муносабати билан «Энг илғор пахтакор» танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 
Унда 14 та тумандан келган илғор теримчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 
Мусобақа якунига кўра, биринчи ўрин Риштон тумани вакилига, иккинчи ўрин Ёзёвон тумани вакилига, учинчи ўрин Бағдод тумани вакилига насиб этди. 
Мазкур тадбирда қатнашган туман сектор раҳбарлари терим жараёнида иштирок этишди.
 Шундан сўнг, фаол теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.
 Хусасан, биринчи ўрин соҳибига музлатгич, иккинчи ўрин соҳибига газ плитаси, учинчи ўрин соҳибига телевизор совға қилинди.

????Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 134 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб