Ўзбекистон халқ ёзувчиси Риштонлик Исажон Султон турк дунёси адабиёт мукофотига сазовор бўлди
2022-09-30 06:04:49 364
Ўзбек адабиёти ва ижодкорлари бугун дунёга ўз сўзини айтмоқда.
Туркиянинг Бурса шаҳрида Туркий тилли давлатлар ташкилоти, Туркия маданият ва спорт вазирлиги, Отатурк номидаги маданият, тил ва тарих юксак қуруми ҳамда Турк тил қуруми ҳамкорлигида «Тилда, фикрда, ишда бирлик: турк дунёси адабиёт (роман) мукофоти» топширилишига бағишланган тантанали халқаро маросим бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Шимолий Кипр каби давлатлардан таклиф қилинган адиб ва олимлар қатори, бир қанча расмий кишилар, туркий тилли давлатларнинг элчилари иштирок этди.
Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг тадбир иштирокчиларига йўллаган мактуби ўқиб эшиттирилди. Ҳар бир давлатдан бир ёзувчига 2022 йил Турк дунёси адабиёт мукофоти топширилди. Ушбу юксак мукофотга юртимиздан Ўзбекистон халқ езувчиси Исажон Султон лойиқ кўрилди. Фурсатдан фойдаланиб, севимли адибимизни ушбу нуфузли мукофот билан муборакбод этамиз.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси