Таъзим сизга, азиз устозлар!

×

 2022-09-29 16:09:29    281

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу кунларда юртимиз бўйлаб 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Сана муносабати билан Риштон туманидаги  “Файз” тантаналар саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Устоз ва мураббийларни чин маънода миллатимиз меъморлари, десак муболаға бўлмайди. Чунки, инсониятнинг ҳаёт йўлини илм нури билан ёритишда соҳа вакилларининг хизматлари беқиёс. 
Тадбирда узоқ йиллар ёш авлодга илм ва маърифат улашиб самарали меҳнат қилиб бугун халқимиз ардоғида бўлган устозлар, таълим соҳаси фидоийлари, туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари жамул-жам бўлишди.
Байрам тадбирида туман ҳокими С. Солиев, туман прокурори Р. Мадалиев, туман Нуронийлар кенгаши раиси Т. Абдураҳмоновлар сўзга чиқиб, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, энг эзгу тилакларини изҳор қилишди. 
- Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди, дея соҳа ходимларига юксак баҳо берди туман ҳокими.
- Ўқитувчи – фидойи, камтарин, маънан бой, аҳлоқан пок инсондир. Уларни қанча эъзозласак, ҳурматларини адо этсак арзийди. Чунки, устозлар бутун кучларини, ақл-идрокларини, билим ва зеҳнларини, қалб қўрини шогирдларига, демакки, миллатнинг эртаси, тараққиётига бахшида этадилар, деди туман прокурори ўз табрик сўзида.
- Ўқитувчилик шарафли ва масъулиятли вазифа бўлиб, жуда катта меҳнат ва фидоийликни талаб этади. Сабаби, бизнинг олдимизда фарзандларимиз келажаги турибди. Байрам тадбирида иштирок этар эканман, ўқитувчи ва мураббийларга берилаётган эътибордан жуда хурсанд бўлдим. Муҳтарам Президентимизнинг эътиборлари туфайли энди ўқитувчи ва мураббийлар фақат ёш авлодни тарбиялаш, уларга пухта билим бериш билан машғул бўлишмоқда, деди туман Нуронийлар кенгаши раиси Т. Абдураҳмонов. 
Тадбирда таълим-тарбия жараёнига салмоқли ҳисса қўшган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга туман ҳокимининг Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
Бир пиёла чой устида давом этган байрам тадбирида  умумий ўрта таълим мактаби маданият ва мусиқа фани ўқитувчилари ҳамда таниқли хонандалар Валижон Қодиров ва Диёрахон Мухоторовалар томонидан тақдим этилган концерт дастури иштирокчиларга юқори кайфият улашди.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб