Навбатдаги сессияда бешта масала кўриб чиқилди
2022-09-24 15:02:31 310
Бугун 24- сентябрь куни Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги 43- сессияси туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди.Сессияда ишида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини туман ҳокими Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси С. Солиев олиб борди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан:
????Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларинрнг 2022 йил июль, августь ойларидаги фаолияти самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Риштон туман Халқ қабулхонаси мудири С.Додобоевнинг Ахбороти.
????Халқ депутатлари туман Кенгашини 41-сессиясида қабул қилинган VI-41-73-11-158-K/22, VI-41-75-11-158-K/22 -сонли қарорлар ижроси юзасидан тумандаги “Минор”, “Қалайнав”, “Дашт Пандигон” ва “Мискин” МФЙ лардаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг 8 ойлик иш фаолияти бўйича ҳисоботлари
???? Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 5 май куни ўтаказилган видиоселектор йиғилишида берилган топшириқ ижроси юзасидан Риштон туман тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини такомиллаштириш бўйича жорий йилни 1 сентябрь кунига қадар амалга оширилган ишлар ва йил охиригача режалаштирилган ишлар юзасидан туман ТБ раҳбари в.б. И.Эшматовнинг (тақдимоти) ҳисоботи
????Кам таъминланган, ижтимоий аҳволи оғир булган фуқароларни (оилаларни) “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ва муаммолари ҳал бўлган фуқаролар (оилалар)ни рўйхатдан чиқариш хамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондини тумандаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни тасарруф этиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустафақуловнинг Ахбороти.
???? Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш, бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 2022-йилда тасдиқлаган маҳаллий бюджетининг маблағлари ҳамда қўшимча манбаларни ҳисобидан “Фуқаролар ташаббусли бюджети” жараёнининг 2-мавсуми бўйича ғолиб таклифларни аниқлаш ва молиялаштирилиши тшярисида молия бўлими мудири И. Жўраевнинг ахборотлари тингланди.
Сессия давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбар ва масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси