НАВБАТДАГИ ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-09-22 15:07:23 339
Туман ҳокими томонидан ўтказилаётган қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”.
Бугун Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этиб, мурожаатлар тингланди. 20 дан ортиқ турли муаммоли масалалар тингланиб 10 таси жойида ижобий ҳал қилинди. 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш бурилиб, 5 таси ўрганиш жараёнида қолдирилди.
Ҳар бир фуқаронинг мурожаати шаҳсан шаҳар ҳокимининг назоратида.
✍️✍️✍️ Риштон ҳокимлиги Ахборот хизмати
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси